АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро келишуви шартларига риоя этаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Қўшма Штатлар давлат котиби Рекс Тиллерсон томонидан тайёрланган ҳамда ушбу тасдиқлов бўлган ҳисобот Трамп номидан АҚШ конгрессига юборилди.

Аввалроқ АҚШ Эронга нисбатан янги санкциялар киритишни режалаштираётгани хабар қилинганди.