Туркияда дунёдаги энг қадимий смайл белгиси топилди

Жаҳон 18 Июль 2017 8255

Туркия ва италиялик археологлар гуруҳи Туркия-Сурия чегараси яқинидаги Ғозиантепа жануби-шарқи вилоятидаги Қарқамиш шаҳридаги қазилма ишлари давомида қадимий эможи тасвири бўлган кўзани топишди. Бу ҳақда Hürriyet Daily News хабар бермоқда‏.

«Бу мавсумдаги энг қизиқ топилмалардан бири – смайл белгисига эга кўзадир. Бу кўза шарбат, ширин ичимлик истеъмолига мўлжалланган бўлиб, эрамиздан аввалги тахминан 1700 йилда яратилган. Биз, афтидан, дунёдаги энг қадимий смайл белгисини топдик. Усталар бу белгини кўзага нима мақсадда чизишганини билмаймиз, бироқ, уни табассум, деб атамоқдамиз», - дея хабар берди археологлар гуруҳи раҳбари, Болония университети профессори Николо Маркетти.

Унинг қўшимча қилишича, кўза Ғозиантепа археологик музейига топширилади.

Кўпроқ янгиликлар