“Ўзбектелеком” метрополитенда интернет ва телефон хизматини йўлга қўяди

Технология 18 Июль 2017 8087

“Ўзбектелеком” АК метрополитенда интернет тармоғи ва телефон хизматидан фойдаланишни йўлга қўяди. Айни дамда мазкур масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақида "Ўзбектелеком" АК томонидан ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

"Бизга маълумки, метрополитен стратегик объектлар тоифасига киради. Айни дамда метрополитенда интернет ҳамда телефон тармоғи қамровини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда бу лойиҳанинг инвестицион, молиявий ҳамда технологик масалалари бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда", дея таъкидлади "Ўзбектелеком" АК тижорат директори Евгений Вишневский. 

Бироқ метрополитенда интернет қачон пайдо бўлиши номаълумлигича қолди. Бу борада "Ўзбектелеком" АК бош директори Шуҳрат Қодиров ўз фикрларини айтиб ўтди. 

"Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун тегишли идора вакиллари билан қатор келишувлар, музокаралар олиб бориш зарур. Биз ҳозирда айнан шу босқичдамиз. Ўзаро келишувлар ва битимлар тузилиб, аниқ муддат белгилангач, биз албатта, бу ҳақда ОАВ орқали эълон қиламиз", деди Шуҳрат Қодиров. 

Маълумот ўрнида: "Ўзбектелеком" АК - ўз тармоғи билан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини қамраб олган йирик телекоммуникациялар операторидир. Компания ўз хизматларини айни дамда UZTELEСOM™, UZMOBILE™, UZONLINE™, TELECOM TV™ ва UZ CLOUD™ савдо белгилари остида тақдим этади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар