«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората «Челси» сафига ўтиши аниқ бўлган.

Marca маълумотига кўра, лондонликлар клуби 24 ёшли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлайди.

Яқин вақтлар ичида испаниялик бу футболчи айни вақтда Лос-Анжелесда бўлиб турган жамоаси қароргоҳини тарк этади ва трансфер жараёнини якунлаш учун Европага учади.

Шу тариқа, Мората тарихдаги энг қимматбаҳо испаниялик футболчига айланади. Шу вақтгача бу мақом Фернандо Торресга тегишли эди, уни 2011 йилда «Челси» «Ливерпуль»дан 58 миллион евро эвазига сотиб олганди.