Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1987 йилда туғилган М.Х Бекобод шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши, ишламайдиган, 1994 йилда туғилган З.Ж унинг қўлидан ичида 3.200.000 сўм пули бўлган целофан пакетини тортиб олиб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида З.Ж ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.