Сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилишида айбланиб, ҳибсга олинган ва суд қарорига кўра 20 йилга озодликдан маҳрум этилган Заур Дадаевнинг ҳимояси вакиллари суд ҳукмидан норози бўлиб шикоят аризасини беришди. Бу ҳақда адвокат Марк Каверзин хабар қилди, дея маълумот берган «Москва» янгиликлар агентлиги.

«Бугун биз апелляция шикоят аризасини юбордик, бу суд йиғилишлари баённомалари билан танишиб чиққанимиздан сўнг рўй берди, ҳукмни қайта кўриб чиқиш борасида шикоят йўллаймиз», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бошқа маҳкумларнинг адвокатлари 20 июль куни апелляция шикоятларини юбориш ниятида.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши иши бўйича суд ҳукмини “ғалати” деб ҳисоблаши ҳақида хабар берилганди.