Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этиб судланган шахс яна фирибгарлик жиноятини содир этганда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Чилонзор тумани Бешқўрғон кўчаси 103-уй олдида, муқаддам 2015 йилда Олмазор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 м. 2 қ. билан судланган, Олмазор туманида яшовчи Қ.М. Чилонзор тумани Бешқўрғон шох кўчаси 103-уйда яшовчи С.К.га Хитой Халқ Республикасидан мебель ишлаб чиқарувчи техника воситасини олиб келиб беришини ваъда қилиб, 55.600.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланиб, профилактика инспекторлари томонидан ушланди. 

Чилонзор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўз.Р.ЖКнинг 168 м. 2 қ. билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.