Сиз ўз ҳудудингиздаги қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришни истайсизми? Фермерлик соҳасида эришган ютуқларингизни жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилишни мақсад қилганмисиз? Дунёнинг турли бурчакларида фаолият олиб борувчи соҳа вакиллари билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашишни хоҳлайсизми? У ҳолда бу орзуларингизни амалга ошириш фурсати етди.

Travel Today сайёҳлик фирмаси ўзбекистонлик фермер, тадбиркорларни хўжалик соҳасидаги жаҳоннинг йирик кўргазмаси - FARM PROGRESS SHOW 2017га таклиф қилади. Мазкур тадбир жорий йилнинг 29-31 август кунлари АҚШнинг Иллинойс штати, Декейтер шаҳрида ўтказилади. 

FARM PROGRESS SHOW ҳақида

Мазкур кўргазма АҚШда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган хўжалик юритиш соҳасидаги энг йирик тадбир саналади. Очиқ табиат қўйнида 600 дан ортиқ экспонент замонавий қишлоқ хўжалиги ускуналари, тракторлар, комбайн ва бошқа қўшимча воситалар, шунингдек, янги техник ихтиролар, уруғ ва экинларни ҳимоя қилувчи маҳсулотларни намойиш этишади. Бундан ташқари, иштирокчилар тадбирнинг асосий шоуси - дала намойишларини томоша қилишга муваффақ бўлишади. 

Нима учун бу кўргазмада иштирок этиш лозим:

* Бу ерда сиз ферма ва хўжалик соҳасидаги дунёнинг энг илғор, замонавий янгиликларидан хабардор бўласиз;
* Агро бизнес соҳасининг етакчи вакиллари билан танишасиз;
* Тадбирдан ташқари, хўжалик юритиш, маркетинг, менежмент бўйича семинар ва форумларда иштирок этишингиз ҳамда ўз ғоя-таклифларингизни билдиришингиз мумкин;
* FARM PROGRESS SHOWда қатнашувчиларга Travel Today томонидан қулай шарт-шароитлар (визани қўлга киритиш, суғурта, чипталар, меҳмонхона брон қилиш,таржимон хизмати ва бошқалар) яратилади; 
* Кўргазма билан бир қаторда АҚШда унутилмас саёҳатни амалга оширасиз. 

Шошилинг! Имкониятни қўлдан бой берманг. Travel Today билан орзуингизни амалга оширинг ва хўжалик соҳасининг энг ёрқин лаҳзасига гувоҳ бўлинг. FARM PROGRESS SHOW орқали тажрибангизни ошириб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва агро бизнес соҳасини ривожлантириш учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Мурожаат учун телефон: (+998 90) 955-00-06
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик Халқа йўли кўчаси, 20-уй
Мўлжал: 16-шаҳар касалхонаси
Тадбир ҳақида батафсил маълумот: www.bigtour.uz

Реклама ҳуқуқи асосида