Филиппин жанубидаги Котабато вилоятида жангарилар президентнинг қўриқлаш хизматига ҳужум қилди.

Anadolu агентлигининг хабар беришича, ҳужум натижасида хавфсизлик хизматининг етти ходими жабрланди.

Ҳодиса қўриқлаш хизмати машиналари Аракан ва Давао шаҳарлари ўртасида бўлганида юз берган.

Қўриқчилар Кагаян-де-Оро шаҳрига йўл олаётган бўлган, у ерда мамлакат президенти Родриго Дутертенинг ташрифидан аввал хавфсизлик бўйича текширувлар ўтказилиши лозим эди.

Аввалроқ Филиппин президенти Родриго Дутерте парламентдан мамлакат жанубидаги ҳарбий ҳолатни йил охирига қадар узайтириш ҳақида сўрагани хабар қилинганди.