Хитой шимолидаги Чжэцзян вилоятининг Ханчжоу шаҳрида ташкиллаштирилган кимошди савдосида қадимий бронза ликопча рекорд нархда сотилди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.

Хабарда айтилишича, Ғарбий Чжоу (эрамиздан аввалги 1046 й. – эрамиздан аввалги 771 й.) қироллик сулоласи давридаги бронза ликопча 27 миллион долларга сотилган.

Ликопча сулоланинг Шу Чиапан исмли вакилига тегишли бўлган. У тахминан уч минг йил муқаддам яшаган.

Диаметри 27 см бўлган ликопчада 133 белгидан иборат бўлган ёзув бор.