Қирғизистон мактабларида бир неча минг битирувчилар матнида типографик хато бўлган шаҳодатномаларни олишди. Мамлакат таълим вазирлиги бу шаҳодатномаларни бошқаларига алмаштириб бериш ҳаракатида, деб хабар қилмоқда РИА Новости таълим вазирлиги матбуот хизматига асосан.

Июнь ойида битирувчиларга шаҳодатномалар тантанали равишда топширилганидан сўнг, ҳужжатдаги ўзлаштириш табелига эга қўшимча жой қирғиз тилида хато билан ёзилгани маълум бўлди. “Шаҳодатномасиз ҳақиқий эмас”нинг ўрнига, у ерда “шаҳодатнома ҳақиқий эмас” деб ёзиб қўйилган.

"Ўрта таълим ҳақидаги шаҳодатномаларни босмадан чиқаришда техник хато юз берди. Айни дамда ҳужжатлар алмаштириб берилмоқда", - дея хабар беришган вазирликдан.

Вазирлик ҳозирга қадар 8 мингдан ортиқ ҳужжатни алмаштириб берди, бироқ тайёр бланкаларнинг йўқлиги туфайли ОТМлардаги қабул кампанияси охирига қадар барча битирувчиларга матни тўғри бўлган ҳужжатларни беришга улгура олинмайди.