АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин Ҳамбургдаги G20 саммитида “иккинчи учрашув”ни эмас, балки “қисқа суҳбат”ни ўтказишган. Бу ҳақда Reuters Оқ уй вакилига асосан хабар берди.

Аввалроқ ОАВ Путин ва Трамп G20’даги расмий музокаралардан сўнг, кечки овқат устида яна бир бор учрашишгани ҳақида ёзди. Шу билан бирга, учрашувда фақатгина Путиннинг таржимони бўлган.

Оқ уйдан тушунтиришларича, Трампнинг таржимони рус тилини билмаслиги шундай вазиятга сабаб бўлган экан.