Оқ уй Трамп ва Путиннинг иккинчи учрашувини тўлақонли учрашув сифатида тан олмади

Жаҳон 19 Июль 2017 4929
Фото: © РИА Новости

Вашингтондагилар мамлакат президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида 7 июль куни Ҳамбургдаги «Катта йигирмалик» саммити доирасида давлат раҳбарларининг кечки овқат вақтидаги учрашувини тўлақонли учрашув, деб билмайди. Бу ҳақда Оқ уй вакилига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатган.

Америкалик амалдор бу икки сиёсатчининг учрашувини «атиги қисқа мулоқот», деб баҳолаган.

«Президент Трамп ва Путин ўртасида ҳеч қандай «иккинчи учрашув» бўлмади. Улар кечки овқатдан кейин қисқагина суҳбат қуришди. Оқ уй иккинчи учрашув бўйича фактларни яширишга уринаётгани ҳақидаги гаплар ёлғон», дея президент маъмурияти сўзларини келтирган агентлик. 

У Путин ва Трампнинг кечки овқатдан кейинги суҳбатига гувоҳ бўлгани, бу суҳбатда фақат россиялик таржимон қатнашганини маълум қилган. Америкаликлар таржимони бўлмаганини у таржимон русча билмагани билан изоҳлаган.

18 июль куни Reuters агентлиги саммит вақтида Путин ва Трамп яна бир марта учрашгани, аммо бу ҳақда ОАВда айтилмагани ҳақида хабар тарқатди. The Washington Post президентлар 7 июль куни кечки овқатдан кейин яна учрашишгани, уларнинг бу учрашуви бир соатга яқин вақт давом этгани ҳақида ёзиб чиқди.

Икки президент G20 саммитининг биринчи кунида учрашиб, 2 соату 15 дақиқа давомида мулоқот қилганди. Трамп ва Путин икки давлат муносабатларини ҳамда халқаро кун тартибида турган долзарб мавзуларни муҳокама қилишганди. Бу учрашувда Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 54039 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65771 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161519 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 27105 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 1124 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 283 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 989 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1519 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар