Ота эътиборсиз, 16 ёшли ўғил эса оилавий ноутбук хотирасида беҳаё фильмларни сақлаб келган

Жамият 19 Июль 2017 32253

Москва-Қарши йўналишидаги 995-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Отаниёз Махматқуловнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли бўлган HP маркали ноутбук хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 10 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, Отаниёз эндигина 16 ёшга тўлган. Унинг яқинлари доимий равишда Россия Федерациясида ишлаганликлари боис, у Москва шаҳридаги мактабларнинг бирида таҳсил олиб, ўқиш давомида ушбу ноутбукдан мунтазам равишда фойдаланган. Қизиғи шундаки, унга тегишли бўлган ноутбукдан оила аъзолари ҳам доимий фойдаланган. Мазкур ҳолат бўйича унга ҳампарвоз бўлган отаси Жўра Махматқуловдан нима сабабдан эътиборсизликка йўл қўйгани сўралганда, у бу “матоҳ”га тушунмаслигини, гўёки шу сабабли эътибор бермаганини баҳона қилди. 

Яна бир ҳолатда, 624-сонли авиарейс билан ушбу халқаро аэропортга  Москва шаҳридан учиб келган Шерзод Раҳимовнинг ўзи ва қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли қўл телефони ҳамда ноутбук хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган қарийб 600 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.

Якунда фуқаролар О.Махматқулов ҳамда Ш.Раҳимовга нисбатан тегишли суд органларининг қарорлари билан жарима жазолари тайинланиб, ашёвий далил сифатида олинган қўл телефони ва ноутбуклар давлат эгалигига ўтказилди. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар