Киев Россиянинг Грузиядаги истилосини ҳеч қачон тан олмайди, деб айтиб ўтди Украина президенти Пётр Порошенко. У шундай баёнот билан Жанубий Осетия билан чегарада жойлашган Одзиси қишлоғига грузиялик ҳамкасби Георгий Маргвелашвили билан бирга қилган ташрифидан сўнг чиқиш қилди.

«Россиялик ҳарбий хизматчилар минтақадаги халқларнинг иродасини синдириш ҳаракатида. Бизнинг халқлар ҳеч қачон бош эгмаган. Истило этилган ҳудудлар озод этилади», - дея таъкидлаб ўтди у.

Шунингдек, Украина президентининг маълум қилишича, Киев Грузиянинг суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди.