Беларусь ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Беларусь ОАВ хабар берди. 

Ҳужжат Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудовнинг Беларусга амалий ташрифи давомида имзоланди. Маҳмудов Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Зась билан учрашган.

Қатор куч маҳкамалари раҳбарияти иштирокида хавфсизлик кенгашлари аппаратлари вакилларининг икки томонлама маслаҳатлашувлари ҳам бўлиб ўтди. 

Томонлар ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳалари, фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш, божхона идоралари ўртасида ўзаро алоқалар масалаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди.

Виктор Маҳмудов ва Станислав Зась икки давлат хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди.