Россия давлат думаси Украина учун фуқароликни олиш жараёнини соддалаштириш назарда тутилган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. 

Украиналиклар Россияда яшаш учун рухсатномани ҳам енгиллаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади.

Янги қонун билан Россия фуқаролигини олишда қасамёд қабул қилиш жараёни ҳам киритилмоқда.

Бундан ташқари, қонун Россия фуқаролигини терроризм ҳамда экстремизм учун қамалган шахслар томонидан олинишини бекор қилиш имконини беради.