Самарқандда “Нексия” автомобили ҳайдовчиси ЙҲХБ ходимини катта тезликда уриб кетди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» газетаси Facebook’даги саҳифада хабар берган.

Тергов давомида аниқланишича, ҳайдовчи Гўрўғли кўчасида инспекторнинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмаган, бунинг ўрнига уни уриб кетган.

Натижада кичик сержант Шерзод Мустафоев жиддий тан жароҳатларини олди ва шифохонага олиб кетилди.

Ҳозирда қоидабузар қўлга олиниб, тергов жараёни давом этмоқда.