Россия 2017 йилнинг май ойида Саудия Арабистонини нефть қазиб олиш даражаси бўйича ортда қолдирди. Руслар суткасига 418 минг баррель нефть қазиб олиб, бу борадаги кўрсаткични май ойида 10,298 млн баррелга етказди. Бу ҳақда Joint Organisations Data Initiative материалида айтилади.

Ташкилот маълумотларига кўра, Саудия Арабистони майда 9,88 млн баррель нефть қазиб олган.

Joint Organisations Data Initiative маълумотига қараганда, Россия Саудия Арабистонини нефть қазиб олиш ҳажми бўйича 2017 йилнинг январида ортда қолдирди ҳамда ўшандан бери етакчи позицияларни ўзида сақлаб турибди.