Соғлиқни сақлаш вазирлиги: сифатли ва арзон дори таъминоти ҳамиша назоратда

Жамият 19 Июль 2017 4379

Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш, кадрлар таъминотини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. 

Қисқа фурсат ичида давлат раҳбарининг соҳага доир ўндан ортиқ фармон ҳамда қарорлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилаётгани бунинг яққол тасдиғидир. Хусусан, аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт тизимини янада яхшилаш, тиббий таълимни замонавий талаблар даражасида ташкил этиш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, ихтисослашган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштиришга доир меъёрий ҳужжатлар бугун ҳар бир тиббиёт ходими учун дастуриламалга айланди.

Шу йилнинг 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжатда аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш, сунъий тақчиллик ва нархларнинг ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида мазкур қарор ижросига масъул бўлган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар ходимлари, тегишли бошқарма бошлиқлари, вазирлик тасарруфидаги таълим ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этди.  

Йиғилиш соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов раислигида ўтказилди. Ўз кириш сўзида А.Шодмонов 6 июль куни давлат раҳбари раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишда танқидий таҳлил қилинган масалаларга тўхталиб, соғлиқни сақлаш ходимлари олдида ниҳоятда катта ва масъулиятли вазифа турганини таъкидлаб ўтди. 

Дарҳақиқат, жамиятнинг бебаҳо бойлиги бўлган инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш билан боғлиқ вазифаларга Ўзбекистонда давлат даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунки бу соҳа ҳар бир одамнинг кундалик ҳаётига дахлдордир.  

Президентнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январидан дори воситаларига нарх белгилаш билан боғлиқ янги тартиб-қоида жорий этилди. Яъни, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархи сезиларли пасайди. Президентнинг шу йил 17 июлдаги «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги навбатдаги қарори мазкур ҳужжатнинг мантиқий давоми бўлди. 

— Ушбу ҳуқуқий  ҳужжатлар ижроси биз — тиббиёт ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Буни ҳар биримиз ҳис қилишимиз лозим, — дейди республика соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов. — Чунки, Президентимиз таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш тизими аҳолининг саломатлигига, жамиятимизнинг ижтимоий кайфиятига, халқнинг давлатга, ҳукуматга бўлган ишончига, ҳеч шубҳасиз, энг кучли таъсир кўрсатувчи соҳадир. Шундай экан, бу борада камчиликка йўл қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Биз энди аҳолининг дори-дармон билан таъминланиши масаласи қай даражада амалга оширилаётганини хонада ўтириб, ҳисоботлардан эмас, бевосита халқ билан мулоқот қилиб билишимиз, халқ баҳоси орқали ишимиз натижасини кўришимиз лозим. 

Таъкидланганидек, олиб борилаётган мониторинг ишлари дори-дармон таъминоти ва нархи масаласида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар борлигини кўрсатмоқда. Йиғилишда ушбу камчиликлар аниқ мисоллар асосида қайд этилди ва масъулларга уни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Тадбир якунида Президентнинг  шу йил 17 июлда қабул қилинган қарорида белгиланган вазифалар ижроси бўйича аниқ муддатлар тайинланди. Ҳар бир ходим ўз ишига таҳлилий танқид кўзи билан қараб, топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаши, бунда халқ розилиги ва инсон манфаати етакчи ўринга қўйилиши лозимлиги таъкидланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар