Дон экинларидан бўшаган 826 гектар ерга ўт қўйилгани аниқланди

Ўзбекистон 19 Июль 2017 15667

Мавсум бошидан буён Тошкент вилоятида 167 фермер хўжалигида 826 га майдондаги сомонпояга ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Айбдорларга нисбатан 152,7 млн сўмлик даъво киритилиб, 22 млн сўмдан зиёдроқ жарималар ундирилди. Қолган маблағлар бўйича суд органларига тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.

Сомонпоя ёқилишидан пайдо бўлувчи тутун — атмосферани кучли ифлослантирувчи ҳисобланади. 1000 га сомонпоя ёнишидан атмосферага 500 кг гача азот оксидлари, 370 кг углеводородлар, 3 тонна кул, 20 тонна карбонат ангидрид ва ис гази ажралиб чиқади. Тутун жуда секин тарқалади, икки кун давомида зарарли моддалар деярли йўқолмайди, ер усти қатламида қолади.

Ҳавога тушган зарарли моддалар заҳарланиш ва юқори нафас йўллари, марказий асаб тизими ва кўзлар шиллиқ пардасининг шикастланишига олиб келиши мумкин. Мунтазам равишда тутундан нафас олиш саратон касалликларини келтириб чиқаради. Ис гази эса қондаги гемоглобин билан тезда алоқага киришиб, тўқималарга кислород етиб боришига тўсиқ қўяди.

Давлат экология қўмитаси мутахассисларининг таъкидлашича, майдонларга ўт қўйилиши тупроқ унумдорлиги учун фойдали деган фикр нотўғри. Пояларга ўт қўйилиши оқибатида тупроқнинг юқори қатламларидаги унумдорлик учун фойдали барча микроорганизмлар, чувалчанглар, ҳашорат ва ғумбаклар нобуд бўлади. Тупроқ унумдорлиги бир неча йиллар давомида тикланмайди. Бу эса фермерлар учун иқтисодий ва ижтимоий хавфларни келтириб чиқаради.

Ҳосилдан кейинги майдонлар, қуруқ шох-шаббалар ёки бошқа ўсимликлар қолдиқларига ўт қўйиш энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жаримага тортилишига сабаб бўлади. Қонунчиликка киритилиши кутилаётган ўзгаришларга кўра, келгусида бу миқдор етказилган зарар ҳажмига қараб янада ортиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар