Тошкентда 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз ўғирликка тушди

Жамият 19 Июль 2017 13409

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум шахс Сайхун кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган Б.С. нинг уйига эркин йўл орқали кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичидан умумий қиймати 8.250.000 сўмлик 5 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу жиноятни 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз содир этган экан. Яъни, бу шахслар Фарғона туманида яшовчи Ф.Ю ва Сирдарё туманида яшовчи З.Т лар эканлиги аниқланиб, ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўпроқ янгиликлар