Юрист жавоби: Кадастр ҳужжатлари учун тўлов ва уларни тиклаш тартиби

Жамият 19 Июль 2017 15665

САВОЛ: Уй-жойга кадастр ҳужжатлари (йиғмажилд) тайёрлашда қайси ҳужжатга мувофиқ пул тўловлари олинади?

З.ОРТИҚОВА, Тошкент вилояти

ЖАВОБ: Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорга мувофиқ қишлоқ жойларда қурилиш ости майдони 100 кв.метргача бўлган хонадонга ҳар бир квадрат метр учун минимал иш ҳақининг 1 фоиз миқдорида,  100 кв.метрдан  юқорисига  бир  минимал миқдорида белгиланади.

 

КАДАСТР ҳужжати (йиғмажилди) йуқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда кадастр ҳужжатларини тиклаш учун нима қилиш керак ва қанча муддатда бажарилади?

Р.КАРИМОВ, Сурхондарё вилояти

ЖАВОБ: Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда ҳуқуқ эгасининг аризасига мувофиқ туман (шаҳар) «Ермулккадастр» давлат корхонаси архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг ҳуқуқ эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) кадастр давлат корхонаси раҳбари томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида ҳуқуқ эгасига топширилади.

Саволларга Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр»

Давлат қўмитаси юридик хизмати бошлиғи Жамшид АМИРҚУЛОВ жавоб берди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар