Veon Россияда янги мессенжерни ишга туширди

Технология 19 Июль 2017 3900

Россиянинг «Билайн» операторига эгалик қилувчи Veon ҳолдинги Россия, Грузия, Покистон, Украинада шу ном остида мессенжер ишга туширилганини маълум қилди. Италияда мессенжер ҳафта охиригача ишга туширилиши кутилмоқда. Сервисда бепул қўнғироқлар, янгиликлар тасмаси ва фойдаланувчилар учун махсус таклифлар йиғиндиси бор.

Компания хабарида айтилишича, Veon мессенжерида шахсий ва гуруҳда ёзишмаларни амалга ошириш, бепул қўнғироқ қилиш, шунингдек, янгиликлар, мусиқа ва видео тасмасини тузиш мумкин. Ҳолдингга кирувчи тармоқлар абонентлари Veon’дан ҳисобда маблағ қолмаганда ҳам фойдаланиши мумкин.

Иловада кафе ва кинотеатрлар каби жойлардан махсус таклифлар ҳам бор. Шунингдек, мессенжердан фойдаланиш учун бонуслар назарда тутилган. Янги фойдаланувчи 1 гигабайт трафикни олади, таклиф этилган дўст учун ҳам шунча берилади. Сервисга ҳар кунлик ташриф учун 100 МБ берилади.

Veon Google Play’да пайдо бўлди, бироқ ҳозирча уни юклаб олиш имконсиз. App Store учун нусха ҳозирча йўқ: мессенжер яратувчилари уни кейинроқ ишга тушириш ҳақида ваъда беришган, бироқ аниқ муддатлар номаълум.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар