Хитойлик енгил атлетикачи Чжан Пэймэн маррага Чэнду J-10 русумли қирувчи самолётдан олдин етиб келди. RT тарқатган хабарга кўра, спринтер самолётни 100 метр масофада ортда қолдирган.

Масофанинг катта қисмида Пэймен ва J-10 деярли бир хил тезликда ҳаракатланган. Аммо марра арафасида спортчи тезликни оширган ва чизиқни биринчи бўлиб кесиб ўтган.

Қайд этиш керакки, ушбу спортчининг 100 м масофадаги шахсий рекорди 10 сония ҳисобланади.