2017 йил 15 июль куни соат 12:20да Ангрен шаҳар Озодлик маҳалласи Ёшлик кўчаси 43-уй 2-хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушади. Ёнғин жойига Ангрен шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими 5-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг 1, 2, 3-бўлинмалари етиб боришади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Тўрт хонадондан иборат икки қаватли уйнинг 1-қаватида жойлашган Гулфина Габдулхаковага тегишли хонадонда қисқа туташувлар оқибатида ёнғин келиб чиқиб, эшик ва деразадан чиқаётган қуюқ тутун қўшниларнинг эътиборини тортади ва зудлик билан ёнғин хавфсизлиги қисмига хабар беришади.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ёнғин содир бўлган уйнинг 2-қаватида тутундан заҳарланган фуқаролар борлиги аниқланиб, ёнғин ичидан 1989 йилда туғилган фуқаро Дилфуза Алиева ва 2007 йилда туғилган Шаббона Қуролова тутун таъсирида ҳушсиз ҳолда топилиб, олиб чиқилган ва тез тиббий ёрдам кўрсатилган.