Диққат! Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилади...

Ўзбекистон 20 Июль 2017 42997

Тошкент вилояти ИИБда ташкил этилган матбуот брифингида Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берилди.
 
Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Музаффар Рашидовнинг маълум қилишича, вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида жами содир этилган жиноятлар таҳлилий ўрганилганда 2017 йилнинг 6 ойи давомида 4 169 та жиноят содир этилган бўлса, бугунги кун ҳолатига кўра, (2017 йил 20 июлгача) 4 405 та жиноят рўйхатга олинган. 

Ушбу жиноятларнинг аксарият қисми, яъни асосий ошиб бораётган тоифалари, асосан ўғирлик, фирибгарлик, транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятлар кескин равишда ошаётгани маълум бўлган. 

Таҳлил натижаларига кўра, маълум бўлишича, Тошкент вилоят кесимида ўғирлик содир этиш ҳоллари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошган ва ўтган 6 ой ичида 1115 та ўғирликка қўл урилган. 

Фирибгарлик жинояти 95 тага ёки 33 фоизга ошган. Ушбу жиноят бўйича жавобгарликка тортилган шахслар ўтган йилга нисбатан 22 фоизга камайган ва 544 кишини ташкил этган. Шундан 20 та ҳолатда уй-жой олиб беришга доир алдовлар, автомашинани олиб бериш билан боғлиқ ҳолат 25 тани ташкил этади. Ишга жойлаштираман, деб алдаш билан боғлиқ 22 та, ўқишга киритиб қўйишга доир 1та фирибгарлик аниқланган.   

Транспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 20 тага, яъни 125 фоизга ошганлигини кўриш мумкин. 

Шу ўринда Кун.uz чорловини беэътибор қолдирмаган вилоят прокуратураси кейинги брифингларда бундан-да фаолроқ бўлиб, Давлат раҳбари томонидан жамиятда ошкоралик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган кўрсатмалари ижроси юзасидан вилоят кесимида мансабини суиистеъмол қилиш, коррупция ва ноқонуний даромадларни легаллаштириш, валютага доир жиноятлар ва уларнинг фош этилиши билан боғлиқ рақамларни ҳам тақдим этади, деган умиддамиз. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар