Жибути футбол федерацияси қониқарсиз натижалари сабаб терма жамоани бутунлай қайтадан ташкил этадиган бўлди. Бу ҳақда BBC Sport нашри хабар тарқатди.

Федерация техник директори Умар Али Муҳаммаднинг таъкидлашича, асосий терма жамоа фақат ва фақат мағлубиятга учраган ва шу сабабдан жамоани тарқатиб юбориш бўйича қарор чиқарилган. Эндиликда терма жамоа фақат ёшларни эътиборни қаратади. «Гап пулда эмас, бу федерациясининг янги сиёсати. Биз энди ҳозирча 15, 17 ва 20 ёшгача бўлган мусобақаларда иштирок этамиз», — деган функционер.

Жибути терма жамоаси сўнгги олти учрашувда жами 3:24 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Жибути терма жамоаси ҳозирда ФИФА рейтингида 211 федерацияси ичида 185-ўринда бормоқда.  Африканинг шарқий қисмида жойлашган давлатнинг аҳолиси 640 минг кишини ташкил қилади.