GM Uzbekistan Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига раддия берди

Технология 20 Июль 2017 51818
Рустам Ражабов. Фото: Kun.uz

GM Uzbekistan АЖ мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этилиши ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди. Куни кеча GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобилларни тақдим этиш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди. Бироқ, ЎзА’даги суҳбатнинг бу жойи орадан бир кун ўтиб олиб ташланган.

GM Uzbekistan хабарида айтилишича, мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва жорий йилнинг 5 июль куни босма ҳамда электрон ОАВ ходимлари учун ташкил этилган матбуот-тури давомида тақдим этилган маълумотнинг бузиб талқин қилиниши экан.

uza.uz веб сайтидан олинган скриншот

“Кўрсатилган тадбир давомида компания раҳбарияти томонидан модель қаторини янгилаш доирасида янги автомобиль моделларини ўзлаштириш масаласи ўрганилаётгани маълум қилинганди. Шу билан бирга, бундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ муддатларга маркетинг ўрганишлари, техник-иқтисодий асосларнинг ишлаб чиқилиши ва кўрсатилган тартибда бошқа параметрларни мувофиқлаштириш якунланганидан сўнг аниқлик киритилиши таъкидлаб ўтилди.

uza.uz веб сайтидан олинган скриншот

ОАВ вакиллари билан очиқ ва конструктив мулоқотга тайёр эканимиз ҳақида яна бир бор маълум қиламиз, шу билан бирга, журналистик этика меъёрларига амал қилиш ва янгиликлар ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлашда расмий ҳамда объектив маълумотдан фойдаланишни сўраймиз. Фикримизча, бундай ёндашув бизнинг соҳада рўй бераётган жараёнларни ёритишда бузиб талқин этилган маълумотлар тарқалишининг олдини олиш имконини беради. 

Исталган масалалар пайдо бўлса ёки керакли маълумотни олиш учун бизга тўғридан-тўғри мурожаат этишингизни сўраймиз”, - дейилади GM Uzbekistan хабарида.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар