Канада генерал-губернатори баённоманинг бузилишида сирпанчиқ гиламни айблади

Жаҳон 20 Июль 2017 6640

Канада генерал-губернатори Дэвид Жонстон Буюк Британия қироличаси Елизавета II'нинг мамлакатга ташрифи чоғида баённоманинг бузилишида сирпанчиқ гилам қопламасини айблади. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.

Қироличанинг Канададаги вакили қироллик баённомасини бузиб, Канада уйидаги зинадан тушиш чоғида Елизаветанинг тирсагини ушлаб олгани сабаб Британия ОАВнинг катта ғазабига сабаб бўлди.

Жонстоннинг сўзларига кўра, у зинадан тушиш чоғида қироличанинг хавфсизлигини ўйлаб шундай иш қилган.

«Канада уйидан Трафальгар майдонига тушиш бироз ноқулай, бунинг устига гилам қопламаси ҳам сирпанчиқ эди, ҳамда шунинг учун қироличага ёрдам беришда баённомани бузиш катта аҳамиятга эга бўлмайди, деб ҳисоблагандим», - дея таъкидлаб ўтган Жонстон.

Бундай ҳолатлардаги ўзини тутиш қоидаларига кўра, ҳеч ким қироллик оиласи аъзосига қўл текказиш ҳуқуқига эга эмас. Фақатгина қиролича қўл узатсагина, унинг қўлини ушлаш рухсат берилган.

Телеканалнинг таъкидлашича, бу қироличага нисбатан баённоманинг бузилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас: 2009 йилда АҚШ собиқ биринчи хоними Мишель Обаманинг хатти-ҳаракати ҳам баҳс-мунозаларга сабаб бўлганди, ўшанда у учрашув чоғида Елизаветани қучоқлаб олган.

Кўпроқ янгиликлар