Кувайт ҳукумати Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Эроннинг ISNA агентлигига асосан хабар берди.

Аввалроқ Кувайт ҳукумати эронлик 15 дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш, ҳарбий атташе ва маданият ишлари бўйича атташе аппаратини ёпишга фармойиш бергани хабар қилинганди.

"Кувайт Эроннинг мамлакатдаги элчиси Алиризо Энаётийга мамлакатни 48 кун ичида тарк этиши лозимлигини маълум қилди", - дея ISNA агентлиги маълумотларидан иқтибос келтиради Рейтер.

Хабарларга кўра, Кувайт ҳукуматининг бундай қарори “Саудия Арабистонининг аралашуви сиёсати босими билан боғлиқ”.