«Милан» Мората ва Обамеянгдан қуруқ қолди, эътибор Белоттига қаратилади

Спорт 20 Июль 2017 4025

«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората «Челси»га ўтди, Пьер Эмерик Обамеянг «Боруссия»да қоладиган бўлди. Эндиликда ушбу икки футболчи учун фаол кураш олиб борган «Милан» «Торино» ҳужумчиси Андреа Белоттига юзланади.

Шартномасида бадал пули миқдори 100 млн евро этиб белгилаб қўйилган 23 ёшли бу ҳужумчи учун миланликлар 40 млн евро ва ўз ҳимоячиси Габриэль Палетта ҳамда ҳужумчи  М’Байе Ньянгни таклиф этмоқда. 

Sky Sports хабарига кўра, «Милан» таклиф миқдорини 60 миллион еврога кўтарса, футболчини қўлга киритади.

Якунланган мавсумда Белотти Италия чемпионати тўпурарларидан бири бўлганди. У 35 учрашувда 26 гол урган.

Италия терма жамоасига номзод бўлган ушбу ҳужумчи 2015 йили «Палермо»дан «Торино»га 7,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган, унинг туринликлар билан шартномаси муддати 2021 йилгача.

«Милан» ёзги трансферлар вақтида «Порту» ҳужумчиси Андре Силвани 38 миллион евро эвазига сотиб олганди.

«Милан»ни тўхтатиб бўлмаяпти. Жамоа бош директори яна ҳужумчилар истамоқда

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар