Туркия хавфсизлик идоралари Германия полициясини мамлакат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғанга эҳтимолий суиқасд ҳақида огоҳлантирган. Бу Ҳамбургдаги G20 саммитидан аввал рўй берган, деб хабар қилмоқда Welt.

Таъкидланишича, Туркия ГФР жиноий полиция федерал бошқармасига эҳтимолий суиқасдга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида мактуб йўллаб, жиноятчининг исмини ҳам маълум қилган.

Мактубда айтилишича, «немис полицияси либосида бўлган кишилар президент Эрдўғанга суиқасд уюштириши мумкин».

Аввалроқ G20 саммитидаги тартибсизликлардан кўрилган зарар ҳисоблаб чиқилгани хабар қилинганди.