Бристол университети олимлари Альцгеймер касаллигига чалинган инсонлар миясида бактериялар изини топишган. Улар томонидан келтириб чиқариладиган шамоллаш асоратлари ҳам бу тузалмас дарднинг ривожланишида роль ўйнаши инкор этилмаяпти. Тадқиқот натижалари Frontiers in Aging Neuroscience журналида эълон қилинган.

Альцгеймер касаллиги билан оғриган беморларнинг миясида шамоллаш аломатлари мавжуд, деб тушунтириш беришади тадқоқот муаллифлари. Маълум бир генетик омиллар гематоэнцефалитик тўсиқнинг бутунлигига таъсир ўтказиши мумкин, бу ҳолда бактериялар мияга ўтиб, шамоллаш чақириши мумкин.

Тадқиқотчилар Альцгеймер касаллиги билан оғриган саккиз инсоннинг ва 6 нафар соппа-соғ инсоннинг мия намунасини ўрганиб чиқишди. Янги авлоддаги секвенирлаш усули ёрдамида улар ҳар икки турга хос бўлган намуналарда бактериялар ДНКси борлигини аниқланган, бироқ Альцгеймер касаллигига чалинган мияда уларнинг миқдори етти баробар кўпроқ эканлиги ойдинлашган.

Иш муаллифларининг фикрича, бироқ секвенирлаш мияга қанча миқдорда бактериялар тушганини аниқлаб бера олмайди. Бу нарса гематоэнцефалитик тўсиқни янгиб ўтиб, мия тўқималарида пайдо бўлган бактерияларнинг миқдори ва турини аниқлаш борасида тадқиқотларни янада чуқурроқ давом эттириш заруриятини кўрсатиб турибди.