Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг жорий йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони ижроси юзасидан Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Қашқадарёга ташриф буюриб, Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Китоб ва Чироқчи туманларидаги уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Учрашув чоғида чекка қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшларни қийнаётган муаммолари тингланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди. 

Ушбу учрашувнинг асосий мақсади ёшлар берган таклифлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон ёшлар иттифоқини “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида профессионал фаолиятини амалга оширувчи тузилмага айлантириш бўйича 5 йиллик стратегик дастур (йўл харитаси) лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Шунингдек, ушбу ташриф давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз ва Китоб туман Кенгашларига раис сайланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳар Кенгашига Шерзод Исламов, Шаҳрисабз туман Кенгашига Абдишукур Янгиев ва Китоб туман Кенгашига Жасурбек Расуловлар  сайланди.