«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери ўз жамоасида «Барселона» ҳужумчиси Неймарни кўриш истаги борлигини яшириб ўтирмади.

«Неймар? Агар бу харид амалга ошадиган бўлса, клуб ва мухлислар жуда хурсанд бўлишарди. «ПСЖ» дунёнинг энг яхши футболчилари сафига кирувчи 5-7 нафар ўйинчиларга эга бўлиши керак. Бу ҳозир жамоада тўп сураётган футболчиларни қўшмаганда, талаб этиладиган жиҳат.

Аммо Неймарни сотиб олиш — жуда мураккаб вазифа. Балки у бизнинг сафимизга ўтар, балки бу иш амалга ошмас», — дея Эмеридан иқтибос келтиради L'Equipe.