«Милан» Леонардо Бонуччи трансфери ҳақида расман эълон қилди. 30 ёшли футболчи билан 2022 йилгача амал қилувчи шартнома имзоланган.

«Бонуччи – халқаро тажрибага эга, юқори тоифадаги футболчи. У Серхио Рамос билан бир қаторда дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиси ҳисобланади. Мураббий учун бу – орзуларнинг амалга ошиши», — деган «Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелла.

Леонардо Бонуччи 7 йиллик фаолиятдан кейин «Ювентус»дан «Милан»га келди. Миланликлар унинг трансфери учун 40 миллион евро тўлади. Футболчининг йиллик маоши миқдори 7 миллион евро атрофида бўлади.

Бонуччи «Милан»да? Европадаги яна бир трансфер эртаги тафсилотлари