«Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси Ўзбектистонга умумий қуввати 70 МВт бўлган контейнер типидаги мини-ГЭС етказиб бериш бўйича икки лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда RNS «Атомэнергомаш» («Росатом» таркибига киради) компаниясининг халқаро фаолияти бўйича директори Роман Мурашовга асосан хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, компания Ўзбекистонда иккита эҳтимолий лойиҳани ишлаб чиқмоқда. Унинг таъкидлашича, лойиҳалардан бири 60 МВт.да олтита қурилмани етказиб беришни назарда тутади, иккинчиси эса – тахминан 10 МВт бўлади.

Мурашовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг салоҳияти – икки-уч йил ичида 10 та эҳтимолий лойиҳадир.