Самарқандда янги биореактор-полигон ташкил этилади

Жамият 20 Июль 2017 5447

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 19 июль куни “Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришнинг модернизацияси” лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришнинг модернизацияси лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. Лойиҳа Франция тараққиёт агентлиги иштирокида амалга оширилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Самарқанд ҳокимияти ҳузуридаги Maroqand Obod давлат унитар корхонаси лойиҳани амалга оширади. Кредит ва грантлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, лойиҳага ажратилган кредитларни қоплаш вазифалари Maroqand Obod зиммасига юкланди.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йил – 2017 йилдан 2021 йилгача. Лойиҳа доирасида янги биореактор-полигон ташкил этилади, у ерда биогазни ушлаб қолиш ва фойдаланиш бўйича янги тизимлар ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 19 декабрь куни Франция тараққиёт агентлиги билан Самарқанд шаҳридаги қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида қиймати 23,5 миллион АҚШ долларилик кредит битими имзоланди. Унинг ёрдамида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта тиклаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш орқали Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қилиш имкони яратилади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар