Тошкентдаги Инҳа университети кириш имтиҳонларини online тарзда намойиш этади

Ўзбекистон 20 Июль 2017 6764
Фото: inha.uz

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 2017 йилнинг 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларни кузатишни истаганлар учун имконият яратиб, кириш имтиҳони жараёнларини реал вақт режими(online)да намойиш этади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йили IUT Ўзбекистонда биринчи маротаба кенг жамоатчилик учун университетнинг “Facebook”даги расмий саҳифаси ҳамда махсус саҳифа орқали кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этган эди.

Университет бу йил ҳам кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этмоқда. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz. ҳаволаси орқали online кузатишлари мумкин.

Кириш имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган «Ўзкўргазмасавдо» биносида веб-камералар ўрнатилган, улар ўз навбатида онлайн тарзда кириш имтиҳонларининг барча жараёнларини кўрсатади.

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимнинг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар TAS-IX даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари тежалади.

Шунингдек, IUT университетнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/inha.uz расмий саҳифаси орқали кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар