Туркия Германияни “катта сиёсий масъулиятсизлик”да айблади. Бу икки давлат ўртасидаги можарони кескинлаштириш туфайли юз берган. Бу ҳақда AFP хабар қилмоқда.

“Туркия Германияни можаро кескинлаштирилаётгани туфайли “катта сиёсий масъулиятсизликда” айбламоқда”, - дея ёзган агентлик.

Бундан аввал Туркия ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот билан чиқди, унда ГФР расмий шахсларининг Туркияда германиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Петер Штойдтнер ҳибсга олингани туфайли берган изоҳлари танқид остига олинди. Ўз навбатида, Германия ўз фуқароларини Туркияга ташриф буюрмасликка чақирди.