Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Инга ишонч ёрлиқларини топширди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросими Cheong Wa Dae (Кўк уй) қароргоҳида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати 2017 йилнинг 27 май куни 10-ялпи мажлисда Виталий Фенни Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчиси лавозимига тасдиқлади.