Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади

Ўзбекистон 20 Июль 2017 11828

Жорий йил 20 июль куни Халқаро бизнес марказида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Музокаралар кун тартибига қўйилган асосий масалалар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, Ўзбекистон маҳсулотларини Афғонистонга етказиб беришни кўпайтириш ва бу тизимни яхшилаш каби мавзулар бўлди. Бу ҳақда «UzTrade» АЖ матбуот хизмати маълум қилди. 

Анжуман доирасида «UzTrade» АЖ раҳбарияти Афғонистон бизнес делегацияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Унда Ўзбекистон маҳсулотларини қўшни давлатга экспорт қилиш ҳажмини ошириш мавзусида фикр алмашилди. 

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «UzTrade» АЖ халқаро ташқи савдо компанияси бўлиб, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун янги бозорларни топиш ва ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган. 

Бугунги кунда «UzTrade» АЖ доимий тартибда Афғонистонга республикада ишлаб чиқарилган турли хил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда. 

Афғонистон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва экспорт маҳсулотлари етказиббериш ҳажмини ошириш мақсадида Мозори Шарифда барпо этилаётган Ўзбек-Афғон қўшма савдо уйини ташкил этиш ишларини тезлаштириш масалалари ҳам учрашув чоғида кўриб чиқилди. 

Савдо уйи фаолияти доирасида доимий асосда ишлайдиган кўргазмалар хонаси бўлади. Унда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари намойиши йўлга қўйилади. Хусусан, кондитерлик маҳсулотлари, печенье, шоколадли конфетлар, паста, табиий мевалардан тайёрланган мурабболар, соклар, сув, ичимликлар, гўшт ва консерва маҳсулотлари, кимё саноатининг турли ашёлари, қурилиш материаллари, хўжалик техникаси, гиламлар ҳамда бошқа маҳсулотлар намойиш этилади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар