АҚШнинг Нью-Йорк штатида Cessna 206 битта моторли самолёти машиналар билан гавжум бўлган автомобиль йўлига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар қилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, самолёт Нью-Йоркдан Нью-Жерсига парвоз қилаётган бўлган. Парвоз давомида юзага келган носозлик туфайли, учувчи ҳаво кемасини автомобиль йўлига қўндириш ҳақида қарор қабул қилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.