Афғонистон хавфсизлик кучлари бир сутка давомида бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган амалиётларда 98 жангарини йўқ қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" агентлиги мамлакат мудофаа вазирлигига асосан.

"Афғонистон хавфсизлик кучлари сўнгги 24 соат ичида баъзи туманларни террорчилар ҳамда Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликка қарши бўлганлардан тозалаш бўйича террорчиликка қарши амалиётларни ўтказди. Қуролланган жангарилардан 98 нафари ўлдирилди, 36 нафари яраланди", - дейилади маҳкама баёнотида.

Йўқ қилинган жангарилар орасида “Толибон” ва ИШИД террорчилик гуруҳлари аъзолари бор. Бундан ташқари, ҳарбийлар енгил ва оғир қурол-яроғ захираларини олиб қўйишган. Ҳукумат кучлари қандай талафот кўргани айтилмаган.