Air France қошида Joon бюджетли авиакомпанияси очилади

Иқтисодиёт 21 Июль 2017 2200
Фото: AP

Француз авиакомпаниясининг алоҳида таъкидлашича, янги авиаташувчи лоукостер ҳисобланмайди, чунки парвоз вақтида йўловчиларга «оригинал маҳсулотлар ва хизматлар» тақдим этилади, деб хабар беради ТАСС.

Франциянинг Air France флагман Joon бюджетли авиаташувчи компаниясини ташкил этишга қарор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни компания сайтида эълон қилинган баёнот орқали маълум қилинган.

«Joon лоукостер (ўта арзонлаштирилган, салонда хизматлар кўрсатилмайдиган авиақатнов) бўлмайди, чунки Air France’нинг бошқа рейслари каби бортда оригинал маҳсулотлар ва хизматлар тақдим этилади», — дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, Joon’ни очиш қарори 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган мижозларни жалб қилиш мақсадида қабул қилинган. Бу ёш тоифасига мансуб йўловчилар паст бюджетли авиакомпаниялар хизматидан фаол фойдаланишади. Air France эса қиммат бўлмаган парвозлар таклиф қилаётган компаниялар томонидан рақобатни борган сари кўпроқ ҳис қилмоқда.

Joon авиакомпанияси Париждаги Шарль-де-Голль аэропортидан ўрта масофаларга парвозни кузда бошлайди. 2018 йилнинг ёзида узоқ масофаларга тўртта рейс очиш мўлжалланмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар