Американинг The Washington Post газетаси Twitter’да ўз мақоласига эълон қилинган постга Украинанинг Қримсиз харитасини қўшиб қўйди.

Нашр бундай тасвир билан “Донецк халқ республикаси” раҳбари Александр Захарченконинг Малороссия давлатини тузиш бўйича ташаббусига оид мақолага безак берган. 

Харитада Украинанинг ҳозирги чегараси белгиланган, шунингдек, Донецк шаҳри алоҳида кўрсатиб ўтилган.

18 июль куни “Донецк халқ республикаси” раҳбари Александр Захарченко янги давлат – Малороссия тузилгани ҳақида маълум қилганди. Кейинчалик Порошенко “ДХР” раҳбарининг янги давлат тузиш ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.