Андижон шаҳар "Тўклик" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро 1997 йилда туғилган А.Л шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Имоми Аъзам” жомъе масжиди олдида қаровсиз қолдирилган иккита автомашина эшигини ўткир тиғли жисм билан очиб, ўғирликка тушган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Яъни, Хўжаобод туманида яшовчи Х.З га тегишли Damas автомашинаси салонидан 300 000 сўм пуллари ва Samsung русумли телефон аппаратини, шу туманда яшовчи С.А нинг Nexia автомашинаси салонида бўлган 1 000 000 сўм пуллари ва Samsung русумли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлиги аниқланган. 

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида А.Л дан ашёвий далил сифатида телефон аппаратлари олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.