Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан вилоят гиёҳвандликка қарши кураш, шу каби моддалар билан ноқонуний савдо қилишнинг олдини олиш борасида тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, 7 июль куни Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгийўл туманида яшовчи, вақтинча ишсиз М.А. Янгийўл тумани Т.Жўрабеков кўчасида гумонланиб текширилганда ёнидан 607,8 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.