«Челси» расмий сайтида «Реал»дан испаниялик ҳужумчи Альваро Мората сотиб олингани ҳақида расман маълум қилинди. Футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланган.

Sky Sports маълумотига кўра, ушбу трансфер қиймати 80 млн еврони ташкил этган.

Яқин вақтлар ичида 24 ёшли футболчи Осиёда йиғин ўтказаётган жамоа сафига бориб қўшилади.

Мората ўтган ёзда «Реал»га «Ювентус»дан қайтганди. 2016/17 йилги мавсумда у Примеранинг 26 учрашувида майдонга тушиб 15 гол урди.